ЗАРАФШОН ШАҲРИДА АКАДЕМИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА АКАДЕМИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


 Сўнгги вақтларда юртимизга хорижий инвесторлар қизиқиши тобора ортиб бораётир. Чет эллик сармоядорлар учун кенг имконият ва енгилликлар тақдим этилаётгани бунинг биринчи омили бўлса, бизнес юритиш учун қулай инвистицион муҳит яратилаётгани яна бир сабабдир. 

Охирги икки йилда Зарафшон шаҳри иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция салмоғи сезиларли кўпайгани ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир. Ҳудудда хориж сармояси иштирокида бир қанча истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилаётган бўлса, ҳозиргача аксарият қувватларнинг тўлақонли фаолият бошлашига ҳам эришилди.

     Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов япониялик  инвесторлар Тсутому Учияма, Даисуке Накамура билан учрашди. Ташрифдан кўзланган мақсад, Зарафшон шаҳрининг иқтисодий инвестицион ҳолати билан танишиш, Зарафшон шаҳрида  IT академиясини ташкил этиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди. 


   Қабул жараёнида ҳам айни шу жиҳатлар хусусида атрофилича сўз юритилди. Зарафшон шаҳар ҳокими бугунги кунда ҳудуднинг инвестиция салоҳияти жуда юқори баҳоланиши, ҳудуд камёб ва қимматли хом ашё-ресурсларига бой эканини алоҳида таъкидлади.


Агарда аниқ бир ташаббус илгари сурилса, унинг ҳаётга татбиқ этилиши учун маҳаллий ҳокимлик томонидан барча шарт-шароит яратиб берилиши билдирилди. Ўз навбатида меҳмонлар бундай илиқ муносабатдан мамнунлигини изҳор этди. Улар ҳам жиддий бизнес ҳамкорликка киришишдан манфаатдор эканини яшириб ўтирмади.

-Мақсадимиз Ўзбекистон билан ҳам таълим соҳасига инвестиция киритиш ва ҳамкорлик қилиш. Боиси компаниямиз сифатли ва замонавий дастурлар яратишда узоқ йиллик тажрибага эга. Бугунги учрашув давомида ҳам бир қатор лойиҳалар билан танишдик. Зарафшон шаҳар ҳокими жаноб Анвар Раджабов ҳамроҳлигида шаҳарнинг диққатга сазовар жойларида бўлдик. Айниқса, Зарафшон тарихий музейи менда жуда катта таасурот қолдирди. Биз компаниямизнинг мамлакатингиздаги дастлабки фаолиятини айнан шу шаҳардан бошлаймиз. “ZARAFSHAN-UCHIYAMA SESTEM” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ташкил этилганлиги ҳамкорлигимизнинг мустаҳкам асосидир, -дейди Тсутому Учияма. 

    Учрашув сўнгида IT академияси ташкил этиш, япониялик малакали педагог-ўқитувчиларни Зарафшон шаҳрига таклиф этиш бўйича меморандум имзоланди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


👇👇👇 November 22, 2019

https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat