ЗАРАФШОН ШАҲРИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

"Олтин водий"

Зарафшон шаҳрида бразилиялик инвестор Гуилҳерме Аугусто томонидан ҳунармандчилик маркази ташкил этиладиган бўлди.

Хорижлик инвестор ва шаҳар ҳокими А.Раджабов бошчилигида масъуллар томонидан олиб борилган музокаралар натижасида “JON VILLE” масъулияти чекланган жамият давлат рўйхатидан ўтди. Мазкур жамият қошида Миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида ҳунармандчилик маркази барпо этилади.

- Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида курсдошим, айни пайтда Зарафшон шаҳар пенсия жамғармаси бошлиғи С.Султонов ижтимоий тармоқ орқали таништирди, - деди бразилиялик тадбиркор Гуилҳерме Аугусто биз билан суҳбатда. – Зарафшонга келиб, муҳит билан танишдим. Шаҳар маъмурияти билан музокара олиб бордим. Натижада, 30 кишини иш билан банд этадиган ўзбек хунармандчилиги марказини ташкил этадиган бўлдим. Айни пайтда бу борада ишлар бошлаб юборилди.

Биздаги маълумотларга кура марказда заргарлик буюмлари ишлаб чикариш, тикувчилик сеxи, каштачилик ва ёғоч ўймакорлиги устаxоналари, кафе, мини меxмонxона ва туристларни жалб қиладиган бошқа хизмат кўрсатиш обеъктлари жойлаштирилади. Уни 2020 йилда фойдаланишга топшириш мулжалланмоқда.

Ўз мухбиримиз.


Report Page