ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ МАСКАНИ БУНЁД ЭТИЛДИ

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ МАСКАНИ БУНЁД ЭТИЛДИ


Маълумки, муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар маънавиянитини юксалтириш ҳамда етук кадлар етиштириш учун юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш йўлида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Шу лойиҳалар асосида 20 феврал куни туманимиздаги “Сувти” МФЙ худудида янгидан барпо этилган, замонавий кўринишга эга 38-мактабнинг очилиш маросими тадбири бўлиб ўтди. 

Тантанали очилиш маросимига Тошкент вилояти ҳокими Холматов Рустам Қурбонназарович, вилоят прокурори Самадов Салом Исматович, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Арипов Тўлқин Тоҳирович, вилоят Халқ таьлими бошқармаси бошлиғи Наргиза Рахманқулова, туман ҳокими Омонов Фарҳод Ботирович ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар, барча корхона ва ташкилот раҳбарлари, туман Маданият бўлимнинг ижодий ходимлари, мактаб директорлари ва жонкуяр самимий ўқитувчилари билимга чанқоқ ўқувчилар, “Сувти” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси фаол иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент вилоят ҳокими Р.Холматов кириш сўзи билан очиб, кейинги йилларда мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари барчаси муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бўлаётганлиги, янги-янги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг қуриб берилаётганлиги, бу келажак авлоднинг ёрқин истиқболи учун ҳизмат қилиши кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Замонавий мактабларда ўқувчи ёшлар учун уларнинг орзу-умидлари, истак ва хоҳишларидан келиб чиқиб, бадиий ва илмий дарслик қўлланмаларини ўзида жам қилган кутубхоналар ташкил этилаётганлиги барчага бирдай манзур бўлаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

 Бу каби мактабларнинг ташкил этилиши эртамиз эгалари бўлган ёшларинг маънан ва жисмонан соғлом, баркамол бўлишлари йўлида қўйилган собит қадамлигини, педагог ўқитувчилардан бундан кейинги ишларида янада шижоат ва ғайрат билан ўз ишини давом этиришларини сўради. 

Шундан сўнг сўзга чиққан туман ҳокими Омонов Фарҳод Ботирович ўз нутқларида Оққўрғон туманида ҳам мана шундай замонавий мактаб бунёд этилган экан, демак, келажакда бу ердан ҳам катта олим-у фузалолар, буюк инсонлар, давлат арбоблари етишиб чиқишига тилак ва ишонч билдирди.

 Юртбошимиз томонларидан оқилона олиб борилаётган сиёсатларида кейинги ишларимиз ва лойиҳаларимиз асосида ўзгача куч ва ғайрат билан улкан вазифаларни сидқидилдан бажаришга ваъда бердилар.


Тадбир давомида, шу мактабнинг фаол ва ижодкор ўқувчилари ўзлари ёзган ва ёд олган бир-биридан маъноли шеърларини ташаккурнома сифатида меҳмонларга ўқиб бердилар.


Шунингдек, Тошкент вилоятидаги 22 та туман - шаҳарлардаги таьлим муассасаларида фаолият юритаётган фаол, меҳнатсевар, фидоий ўқитувчи ва мураббийлар, илғор педагогларга вилоят ҳокими Р.Холматов томонидан “Халқ таьлими аьлочиси” кўкрак нишонлари топшиш маросими ўтказилди.

Тадбир сўнгида барча тадбир иштирокчилари эсдалик учун суръатларга тушди. Очилиш маросими тадбири жуда кўтаринки ва юқори кайфиятда бўлиб ўтди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


 



Report Page