ЗАФАР МУБОРАК!

ЗАФАР МУБОРАК!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги  “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси юзасидан шу кунларда Бухоро вилояти олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ўртасида спортнинг қатор турлари бўйича очиқ чемпионат баҳслари ўтказилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг 18 февраль куни Бухоро давлат тиббиёт институтида бўлиб ўтган шахмат-шашка мусобақаси ўта муросасиз ва қизғин бахсларга бой бўлди. Институтимизнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Шукуриллаев Юнус Асрорович, “Чарм, мўйна буюмлари технологияси ва дизайни” кафедраси мудири Рахмонов Ином Мухторович ҳамда “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедраси мудири Самиева Шахноза Хикматовналардан шакллантирилган жамоаси барча рақиблардан устун келиб, турнир чемпионлигини ҳамда мусобақанинг Республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, юқоридаги ғалабадан илҳомланган шахматчиларимиз, “Энергетика” факультети декани Саъдуллаев Насулло Неъматович, “Электр механикаси ва технологиялари” кафедраси мудири Ҳафизов Ислом Икромович ҳамда “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Гайбуллаева Назира Тошпулатовналардан тузилган жамоа ҳам институтимиз юзини янада ёруғ қилиб, шоҳсупанинг энг юқори чўққисидан ўрин эгаллашди.

Шу муносабат билан институтимизнинг ҳар иккала жамоасини, шу билан бирга уларга бевосита раҳбар ва раҳнамолик қилган Жисмоний маданият кафедраси шахмат-шашка бўйича масъул ўқитувчиси Хаитов Отабек Исломовични, мусобақанинг ташкилотчиси бўлган кафедра мудири Садуллаев Баходир Бахтиёровичларни чин дилдан қутлаб, жамоанинг кейинги босқичда ҳам фаол иштирок этишида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

Бухоро муҳандислик-технология институти ректорининг матбуот котиби Элбекова Эъзоза

Report Page