ЗАҲРИДДИН МУҲАММАД БОБУРТАВАЛЛУДИНИНГ 538 ЙИЛЛИГИ

ЗАҲРИДДИН МУҲАММАД БОБУРТАВАЛЛУДИНИНГ 538 ЙИЛЛИГИ


Бухоро муҳандислик-технология институти “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети Ахборот коммуникация технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда 708-20 АТТ, 710-20 АТТгурух талабалари иштирокидабуюк бобокалонимиз, улуғ шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда улуғ шоирнинг шеърий ва насрий асарларидаги умуминсоний ғоялар ҳамда улуғ мутафаккирнинг ўз ижодий фаолиятида она тилимизнинг чексиз ифода имкониятларини, ўзбек тилининг жозибаси ва латофатини очиб бергани, шу билан бирга, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллагани алоҳида такидлаб ўтилди. 


Бобур шеърларида ўз даврининг тарихий ҳодисалари, шоирнинг шахсий ҳаёти, атроф-муҳит, инсонга бўлган муносабат, дин, давр анъаналари ва ахлоқлари воқеълик ила акс этганлиги айниқса, Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодини ўзида акс эттирган саҳна асарлари ёшларни ота-боболаримизга муносиб ворис бўлиб етишишимизни янада чуқур англабгина қолмай, бу зот ҳақида жуда кўп янгиликлар такидлаб ўтилди. Талабалар томонидан ижро этилган Бобур ғазаллари барчага кўтаринки кайфият улашди.



“ТЖБТ” факультети ёшлар билан
ишлаш бўйича декан ўринбосари:                                      Ж.Ж. Шодиев


Report Page