Зўравонликдан жабрланган аёл ҳимояга олинди

Зўравонликдан жабрланган аёл ҳимояга олинди



Афсуски, сўнгги пайтларда аёлларни хўрлаш, камситиш ҳолатлари кузатилмоқда. Арзимас баҳоналар билан жанжал чиқариб, турмуш ўртоғини, опа ва синғиларини дўппослаётган эркаклар сафи кенгайиб бормоқда.
Жумладан, Асака туман адлия бўлимига фуқаро Н.Х. мурожаат қилиб 2013 йилда турмуш ўртоғи билан ажрашиб кетганлигини, сўнг ўзининг яшаш жойида онаси ва укаси М.Б. билан бирга яшаб келганлигини, бирга яшаш давомида укаси бир неча маротоба спиртли ичимликлар истеъмол қилиб мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб уришиб келганлигини, фарзандларини хам безитиб қўйганлигини ва ушбу холат юзасидан туман “Учтош” МФЙ раиси ва профилактика инспекторига оғзаки равишда шикоят қилган бўлсада лекин ижобий натижа бўлмаганлигини ва шу сабабли хозирда бошқа ҳудуддан ижарага уй-жой олиб чиқиб кетишликка мажбур бўлганлигини ҳамда “Учтош” МФЙ раисига бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш юзасидан мурожаат қилган бўлсада лекин маҳалла фуқароларини раиси томонидан кўрмасдан келаётганлиги маълум қилган.

Туман адлия бўлими мазкур мурожаат юзасидан Асака туман “Учтош” МФЙ даги мавжуд ҳужжатлар асосида ўрганиш ўтказилганида қуйдагилар аниқланди.

Асака туман, “Учтош” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Х. томонидан укаси М.Б. бир неча маротоба спиртли ичимликлар истеъмол қилиб мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб уришиб келганлигини, фарзандларини ҳам безитиб қўйганлиги ва бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш юзасидан “Учтош” МФЙ га мурожаат қилган бўлсада, лекин ушбу мурожаати ушбу кунга қадар белгиланган тартибда кўриб чиқилмаганлиги ва фуқаро Н.Х. га жавоб хати берилмаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро Н.Х. укаси М.Б. томонидан мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб уришиб келган бўлсада МФЙ раиси ва профилактика инспектори томонидан белгиланган тартиба ҳимоя ордерини бериш бўйича хеч қандай ишлар амалга оширилмаган ва натижада фуқаро Н.Х. “Дўстлик” МФЙдан ижарага уй-жой олиб чиқиб кетишликка мажбур бўлган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра:

“тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати, жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;

тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланиши қайд этилган”деб кўрсатилган.

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Асака туман ИИБ ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдимнома киритилиб натижада фуқаро Н.Х.га химоя ордери ва бола парвариши бўйича нафақа берилиши таъминланди ҳамда ўз вазифаларига маъсулиятсизлик билан қараб фуқарони мурожаатини кўрмасдан уларни сарсон бўлишига сабабчи бўлган “Учтош” МФЙ раисига “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда профилактика инспекторининг хатти-харакатлари юзасидан туман ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказишлик белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, аёл зотини тахқирлаш эмас, унга эҳтиром кўрсатиш олий мақсадимиз бўлиши керак. Зеро, мунис оналаримиз, муҳтарама опа-сингилларимиз, вафодор жуфтимиз ҳаётимизнинг кўрки, умримизнинг мазмунидир.

Асака туман адлия бўлими.

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:


Report Page