“Yurist va kadr” нодавлат таълим муассасасида малака ошириш курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Yurist va kadr” нодавлат таълим муассасасида малака ошириш курслари қай тартибда ташкил қилинади?


«Yurist va kadr» ўқув маркази тасдиқнома (лицензия) асосида фаолият олиб боради. Ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган.

 

Тингловчилар малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлаши мумкин:

2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат

1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат

3 кунлик тренинг - 18 соат

Ўқув курслари тингловчиларнинг хоҳишига кўра, онлайн ёки оффлайн шаклда ҳам ташкил этилиши мумкин. Оффлайн дарс машғулотлари ўқув маркази биносида белгиланган ҳафталик муддат давомида ҳар куни соат 09:00 дан 16:00 га қадар давом этади. 10:30 да «Coffe break» таннафуси. («Coffe break» ўқув маркази ҳисобидан) 13:00 дан 14:00 га қадар тушлиқ вақти. Онлайн ўқув курслари эса "Zoom" платформаси орқали ўтказилади.

Дарс машғулотлари жараёни
Дарс машғулотлари жараёни (Сайдали Мухторалиев)
Дарс машғулотлари жараёни
Дарс машғулотлари жараёни
Дарс машғулотлари жараёни
Онлайн дарс жараёни

Ўқув курсларига ташриф буюрган тингловчиларга қулай муҳит яратиш мақсадида дарслар оралиғида «Coffe break» танаффуслари ҳам ташкил этилган

«Coffe break»
«Coffe break»
«Coffe break»
«Coffe break»

«Yurist va kadr» ўқув маркази корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда сайёр тарзда ҳам ўқув машғулотларини олиб бориши мумкин

Сайёр тарзда ташкил этилган ўқув жараёнидан лавҳалар
Сайёр тарзда ташкил этилган ўқув жараёнидан лавҳалар
Сайёр тарзда ташкил этилган ўқув жараёнидан лавҳалар

«Yurist va kadr» ўқув маркази тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам берилади

Намунавий ҳужжат
Намунавий ҳужжат
Намунавий ҳужжат

Ўқув курсини якунлаган тингловчиларга малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади

Малака оширганлик тўғрисида сертификат намунаси
Тингловчиларга сертификат топшириш жараёни
Тингловчиларга сертификат топшириш жараёни
Тингловчиларга сертификат топшириш жараёни

«Yurist va kadr» ўқув маркази ҳақида тингловчилар фикри:

«Yurist va kadr» ўқув маркази амалиётчи юрист, мутахассис ва ўқитувчилари бугунги кундаги энг долзарб мавзуларга ҳам муносабат билдириб борадилар

«Yurist va kadr» НТМ тасисчиси Сайдали Мухторалиевнинг "Штатлар қисқарганда ким ишда қолади?" мавзусидаги тушунтириши
«Yurist va kadr» НТМ ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжоновнинг "Меҳнат таътили бериш тартиби?" мавзусидаги тушунтириши
«Yurist va kadr» НТМ директори Раъно Исамитдинованинг "Меҳнат шартномасининг муддатли шартлари?" мавзусидаги тушунтириши


«Yurist va kadr» ўқув маркази корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир мавзуга мўлжалланган бир кунлик ўқув семинарлари ҳам ташкил этиши мумкин

«Юрист ва кадр» ўқув марказида ўтказилган бир кунлик семинарнинг энг қизғин лавҳалари
«Юрист ва кадр» ўқув марказида ўтказилган бир кунлик семинарнинг энг қизғин лавҳалари

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш”  мавзулар рўйхати:

  1. Меҳнат соҳасига оид асосий қонунчилик ҳужжатлари ва бу соҳани тартибга соладиган бошқа ҳуқуқий манбаалар;

2. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида кутилаётган янгилик ва қўшимча ўзгаришлар.

3. Меҳнат соҳасини (ва кадрлар хизмати фаолиятини) назорат қилиш ва текшириш. Соҳани назорат қилувчи ва текширувчи органлар.

4. Меҳнат соҳасида йўл қўйилган қонунбузарликлар учун жавобгарлик масалалари.

5. Фуқаровий ҳуқуқий тусдаги хизмат кўрсатиш шартномаларини тузиш. ФҲШ тузиш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Шартномани тарафлар келишувига кўра бекор қилиш ёки муддатидан илгари бир томонлама бекор қилиш тартиблари.

6. Ходимларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби.

7. Ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш.

8. Меҳнат шартларини ўзгартириш ва ходимни бошқа ишга ўтказиш ишларини расмийлаштириш тартиби .Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш.

9. Иш вақти ва дам олиш вақти. Иш вақтини белгилаш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш тартиби

10. Хизмат сафарларини расмийлаштириш ҳамда ходимнинг ҳужжатларини хизмат сафарига тайёрлаш тартиби

11. Меҳнатга оид ва кадрлар хизмати фаолиятига доир ҳисоб китоблар, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш тартиби. Иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби

12. Таътилларни бериш тартиби.

13. Иш ҳақи қисман сақланадиган ва иш ҳақи сақланмаган таътиллар. Ижтимоий таътиллар. Таътиллар мавзусига оид буйруқларни расмийлаштириш тартиби

14. Ходимнинг меҳнатга лаёқатсизлик даврини тўғри расмийлаштириш.

15. Интизомий жазолар. Интизомий жазо қўллаш ва жазони олиб ташлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш тартиби. Хизмат текшируви тайинлаш.

16. Ходимга ва иш берувчига етказилган зарарларни ундириш ҳамда шунга доир ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби

17. Масофадан ишлаш тартиби. Расмийлаштириш.

18. Ходимларни касбга тайёрлаш. Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

19. Меҳнат шартномасини дастлабки синов натижасига кўра бекор қилиш тартиби

20. Ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан бекор қилиш тартиби

21. Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишуви билан ва ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби

22. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби

23. Меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли бекор қилиш тартиби

24. Меҳнат шартномасини ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли бекор қилиш тартиби

25. Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг бошқа асослари (Муддатли меҳнат шартномалари ва тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар)

26. Ўриндошлик ва бир нечта касб (лавозим)да ишлаш, хизмат кўрсатиш зонасининг кенгайганлиги ва иш ҳажмининг ортишига оид ҳужжатларни расмийлаштириш

27. Меҳнат низоларини ҳал қилиш ва низоларни ҳал этишда кадрлар хизмати ходимининг ўрни.

28. Шунингдек, буюртмачи билан келишилган бошқа мавзулар.


«Yurist va kadr» НТМ фаолияти ҳақидаги қўшимча маълумотларни ўқув марказининг расмий https://t.me/kadr_yurist телеграм каналидан олишингиз мумкин.

Мурожаат учун:

https://t.me/yuristkadr_menejer

+99890-010-86-15

+99833-993-18-80


Report Page