YouthLed платформаси

YouthLed платформаси


Кириш

Олий таълим муассасалари учун махсус ишлаб чиқилган коррупцияга қарши семинарлар концепция.

I. Олий таълим муассасалари талабаларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган семинарлар:

Мазкур турдаги семинарлар - талабалар, профессор-ўқитувчиларда коррупциявий ҳолатларга нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантириш, уларнинг илмий-касбий ҳаётида коррупцияни олдини олиш ва бартараф бўйича амалий воситалар билан таъминлашга қаратилган.

Семинар мақсадлари:

1. Огоҳлик: коррупция, унинг турли шакллари ва жамият, иқтисодий институтларга зарарли таъсири ҳақида тушунчани ошириш.

2. Коррупцияга қарши ахлоқий фазилатларни тарғиб этиш ва ҳалоллик қадриятларини сингдириш: ахлоқий тамойиллар, ҳалоллик қадриятларини талаба ёшлар ва профессор-ўқитувчиларга сингдириш.

3. Олдини олиш: тингловчиларда коррупция ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ва хабар бериш бўйича амалий билим ва кўникмаларни ривожлантириш.

4. Етакчилик: олий таълим муассасаларида ва ундан ташқарида коррупцияга қарши ташаббусларни рағбатлантириш учун етакчилик, тарғибот қобилиятларини ривожлантириш.

Семинар мавзулари: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Жамоат хавфсизлик институт ва Тошкент давлат юридик университети томонидан шакллантирилади (9 та мавзу бўйича).

II. Амалга ошириш механизми:

   - Зоом платформаси орқали дарслар масофадан туриб ташкил этилади;

   - 5 та мавзу ўтилганидан сўнг кундалик ҳаётда учрайдиган реал ахлоқий дилеммалар ва уларнинг ечимлари билан талабаларга берилади (Маълумотлар прокуратурадан олиниб, айбланувчиларнинг шахсий маълумотлари сир тутилади);

   - Жами ҳисобда 9 та мавзу ўтиб бўлинганидан сўнг, танқидий фикрлашни ва фикр алмашишни рағбатлантириш учун гуруҳ муҳокамалари ташкил этилади;

   - Мавзулар якуни бўйича онлайн конкурс ташкил этилади (30 дона тест саволидан ташкил топган) ва конкурсда энг яхши натижа кўрсатган

20 нафар талаба танлаб олинади;

    - 20 нафар ғолиб талабага эсдалик нишон ва диплом (Агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбариятлари томонидан имзоланган), 1,2,3 ўринларга совғалар (Агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда) топширилади;

    - Конкурсда ғолиб деб топилган 20 нафар талабадан иборат таркибда Anticorruption YouthLed маслаҳат кенгаши ташкил этилади (Декабр ойига қадар маслаҳат кенгаши низоми ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари шакллантирилади);

- Маслаҳат кенгашининг ваколат муддати бир йил бўлиб, кейинг йил конкурс натижалари эълон қилингунига қадар ваколатли ҳисобланади ва Конкурс натижаларига кўра, ғолиб деб топилган талабалардан янги таркиб шакллантирилади, олдинги кенгаш аъзоларин учун Агентликда Allumni ассоциацияси ташкил этилади;

Кенгашнинг асосий мақсади - ёшларга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда Агентликка яқиндан кўмак бериш, Агентлик томонидан амалга ошириладиган тадбирларда қатнашиб мамлакатимиз ёшлари учун ўрнак бўлиш.

Кенгаш ишини ташкил этиш – Январ ойида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва йил давомида амалга оширилиши таъминланади.

3. Кутилаётган натижа:

Ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилаётган миллий стратегиялар, давлат дастурлари ва ҳаракатлар дастурларига Агентлик орқали фикр-мулоҳазаларни билдириш, таклифлар киритиш, аниқ натижларни кўзлаган ҳаракатлар дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади;

Талаба ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шакллантирилади;

Коррупцияга қарши курашишда мақсадли гуруҳлар шакллантирилади.


Report Page