“ЖАДИДЛАР ИЗИДАН” ЯНГИ ЖАДИДЛАР ЕТИШИБ ЧИҚСА...

“ЖАДИДЛАР ИЗИДАН” ЯНГИ ЖАДИДЛАР ЕТИШИБ ЧИҚСА...

Баҳром БОЙМУРОДОВ

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгандан сўнг барча соҳаларда чиқарилаётган қарор ва фармонлар замонга мос, узоқни кўзлаган, жамият тараққиётига ҳисса қўшиши билан аҳамиятли эканлигини дунё эътироф этмоқда. Бу жиҳат таълим жараёнида сифатга алоҳида эътибор қаратилаётганлигидан ҳам кўринади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини янада шакллантириш, уларга аждодларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали китобхонликка жалб этиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилмоқда.

Илк бор ўтказилаётган мазкур танловда 6-8 синф ва 9-10 синф ўқувчилари иштирок этишяпти. Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 25 октябрига қадар “Jadidlar izidan.uz” платформаси орқали Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан 4278 нафари онлайн рўйхатдан ўтиб, 1-босқич якунларига кўра 1-ўринга сазовар бўлган 22 нафар ўқувчилар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида 19 ноябрь куни кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари Бекзод Исматов очиб, қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

- Бу танловнинг йилдан-йилга нуфузи ошиб бораверади. Сизлар воҳамиз ўғил-қизлари орасидан энг сараланганларисизлар. Бу босқичга билимларингиз, устозлардан олган сабоқларингиз, Жадид боболаримизга ҳурматлари юзасидан етиб келдилар. Ўйлайманки, боболаримиз изидан Германияга бориб илм олувчи ёшлар орасида албатта Сизлар ҳам бўласизлар.

- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлими бошлиғи Индира Холдорова ўз сўзида жумладан шундай деди. Бугун юртимизда илм оламан, ҳунар ўрганаман деган ҳар бир йигит-қиз учун барча шароитлар муҳайё. Ўттиз етти миллион аҳолимизнинг 55 фоизини ёшлар ташкил этар экан улар учун қанча кўрик танловлар ташкил этсак оз. Албатта Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ташаббус кўрсатилиб ташкил этилаётган бу каби кўрик танловлар янги номларнинг пайдо бўлишига ҳам хизмат қилмоқда, дея оламан. Қолаверса, Сизларга ҳавас қилиб, ортларингиздан эргашадиган ука-сингилларингиз орқали илмга, ҳунарга қизиқиш янада кенг кўлам касб этади.

- Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шахноза Назарованинг фикрлари барчани тўлқинлантирди. Жадид боболаримиз 20-30 ёшларида илмий тадқиқот ишлари юзасидан докторлик диссертацияларини ёқлаган. Улар илмий тадқиқот ишларини чет давлатларда ўша халқнинг тилида ҳимоя қилганликлари ҳам диққатга сазовордир. Бугунги кунда Фитрат, Чўлпон каби боболаримизнинг асарлари Европанинг бир қанча давлатларида ҳаттоки нидерландияда ҳам сақланаётганлиги ҳар биримизда фахр туйғусини уйғотиши лозим.

Кўпгина Жадидларимиз эса Германия, Туркия давлатларида қолиб кетган. Улар ватанимизга қайта олганларида эди бугун ривожланган давлатлар таълим сифати ва самарадорлигини биздан ўрганаётган бўлар эдилар. Айнан шунинг учун ҳам Муҳтарам Юртбошимиз жорий йилнинг 15-16 февраль кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида шу ташаббусни илгари сурди. Тафаккур қилишимиз керакки, Муҳтарам Юртбошимиз айнан Сиз ўғил-қизлардан Янги Ўзбекистон учун Янги Жадидларнинг шаклланишини хоҳлаяптилар. Учинчи ренессанс пойдеворини Сиз азиз фарзандларимиз билан биргаликда барпо этишни кўзлаяптилар. Буни бирор сония ёддан чиқармаслигимиз лозим, дея таъкидлади.

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган жадидлар ҳаётига бағишланган бадиий чиқишлар тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Вилоят босқичида ўтказилган ушбу танлов натижаларига кўра Республика босқичига 6-7-8-синфлар ўртасида Сардоба туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Мадина Қаршибоева, 9-10-синфлар ўртасида эса Гулистон шаҳридаги 5-мактаб ўқувчиси Бобур Қодировлар йўл оладиган бўлишди.

Биз ушбу ўқувчиларимиз Республика босқичида ҳам юқори ўринларни олиб, Германияга ўқишга борадилар. Вилоятимиз обрўсини дунё миқёсида ҳам янада юқорига кўтарадилар. Бу каби ўқувчилар орасидан янги Ўзбекистонимизга зарур янги Жадидлар албатта етишиб чиқади. 

Баҳром БОЙМУРОДОВ


Report Page