Янгиер шаҳрида мактабларда жорий этилган халқаро баҳолаш дастурлари юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди

Янгиер шаҳрида мактабларда жорий этилган халқаро баҳолаш дастурлари юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди

@yan_pressa
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳрида жойлашган Гулистон давлат университетининг Педагогика факультети жамоаси Республика таълим сифати инспекцияси Сирдарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда ўқув семинари ташкил этди. 

Семинарда Республика таълим сифати инспекцияси Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Ҳ.Ёдгоров, Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари А.Абдуқодиров, Янгиер шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи Х.Юляхшиев, Педагогика факультети декани Ж.Комилов, Янгиер шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари, Янгиер шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, Педагогика факультети кафедралари мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Семинарда Сирдарё вилояти шу жумладан Янгиер шаҳри мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар, таълим беришнинг сифати, таълим жараёнига илғор хорижий тажрибаларни олиб кириш, халқаро баҳолаш дастурлари ва уларда мактаб ўқувчиларининг иштироки каби масалалар муҳокама қилинди. 

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўришда Гулистон давлат университети билан мактабларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро баҳолаш дастурларида мавжуд фанларни ўқитишни чуқурлаштириш, ҳар бир фанни ўқитишни замонавийлаштириш, берилаётган билимларни ҳаёт билан боғлаб ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш кераклиги айтиб ўтилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page