Юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи С.Ж. “Кобальт” русумли автомашинани Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Чаманзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда техник носозлиги сабабли тўхтаб турган фуқаро Ш.Г. бошқарувидаги “МАЗ-509А” русумли юк автомашинасининг ярим тиркама бўртига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада “Кобальт” автомашинаси йўловчилари, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган З.М. исмли аёл ва Термиз туманида яшаган С.Х.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Шунингдек, “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси С.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва унинг яна 2 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page