Юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 4 апрель куни Андижон вилоятининг Шахрихон тумани Ўрта Шахрихон МФЙда яшовчи С.Т. “Ласетти” русумли автомашинасини Асака тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқққан ва қаршисидан келаётган Шахрихон туманида яшовчи А.Н. бошқарувидаги “Москвич-412” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Москвич-412” авомашинасидаги икки нафар йўловчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Ласетти” ҳайдовчиси ва “Москвич-412” автомашинасининг яна бир йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page