Ютуқли чек ўйинлари – энди бутун мамлакатимиз бўйлаб 

Ютуқли чек ўйинлари – энди бутун мамлакатимиз бўйлаб 


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида ташкил этилган ютуқли чек ўйинлари 2020 йил 29 октябрдан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилади. Бу борадаги ишларни тизимли равишда ташкил этишда Давлатимиз Раҳбарининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони дастуриламал бўлмоқда.

Ютуқли чек ўйинларида иштирок этувчи истеъмолчилар навбатдаги – V тиражида иштирок этиш учун республиканинг исталган ҳудудида онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал касса чекини олиб рўйхатдан ўтиши мумкин. Айтиш жоизки, истеъмолчининг битта савдо шохобчасидан бир кунда фақат иккита, харид миқдори 1000 (минг) сўмдан кам бўлмаган чекни рўйхатдан ўтказилади. Мазкур ютуқли чек ўйинларида иштирок этиш учун харид қилинган маҳсулот (хизмат) учун онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассанинг QR кодли чекини олиш талаб этилади.

Бугунги кунда бундай қурилмалар дорихоналар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, шунингдек, йирик савдо тармоқларида ўрнатилган. Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 5390 та савдо шохобчаларида бундай қурилмалар мавжуд.

Истеъмолчилар, чекнинг QR кодини SOLIQ мобил иловасида сканерлаш ёки 12 хонали фискал белгисини 1077 рақамига SMS тарзда юбориши лозим бўлади. Рўйхатдан ўтказиш муваффақиятли якунлангандан сўнг, ҳар бир истеъмолчи ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Воҳанинг шаҳар ва барча туманларида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга оширмоқда. Айни пайтда Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан истеъмолчиларга ютуқли ўйиннинг тартиби кенг тарғиб этилиши билан бирга ўйин ғолиблари "Chevrolet Nexia 3" автомобили ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар аҳолига етказилаяпти.

Бу каби тушунтириш-тарғибот тадбирлари давом этмоқда. 







Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати



Report Page