Юртимиздаги маҳаллалар сони 9 216 тага етди

Юртимиздаги маҳаллалар сони 9 216 тага етди

mahallavaoilainfo

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аҳоли яшаш мавзеларининг ташкил этилиши ҳамда мавжуд маҳаллаларда оилалар ва фуқаролар сонининг кўпайишини инобатга олган ҳолда юртимиздаги фуқаролар йиғинлари сони мунтазам равишда таҳлил қилиб борилади.

Бунинг натижасида аҳолига янада қулайлик яратиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жойларда янги маҳаллалар доимий ташкил этиб келинмоқда.

 

2021 йил 10 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича жами фуқаролар йиғинлари сони 17 тага кўпайди ҳамда уларнинг сони

9 216 тани (2021 йил 15 март ҳолатига 9 199 та) ташкил этмоқда.

 

Фуқаролар йиғинларининг:

8 933 таси маҳалла фуқаролар йиғини;

161 таси овул фуқаролар йиғини;

81 таси қишлоқ фуқаролар йиғини;

41 таси шаҳарча фуқаролар йиғинларидан иборат.

 

Мазкур фуқаролар йиғинларининг 8 таси жамоатчилик асосидаги, 576 таси чегара ва анклав ҳудудда, 11 таси ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.

 

Янги ташкил этилган фуқаролар йиғинлари

 

Самарқанд вилоятида – 5 та, жумладан:

Самарқанд шаҳридаги “Қорасув”, “Баҳодир Ялангтўш”;

Қўшработ туманидаги “Тинчлик”, “Намуна”, “Янгиобод”; 

 

Хоразм вилоятида – 5 та, жумладан:

Урганч туманидаги “Янгиобод”, “Янги Ўртабоғ”;

Тупроққалъа туманидаги “Янги замин”, “Нуробод”, “Яккачиқир”; 

 

Фарғона вилояти (4 та) Учкўприк туманидаги “Анҳор бўйи”, “Сой бўйи”“Ниҳол”“Боғибўстон”;

Қашқадарё вилояти (2 та) Деҳқонобод туманидаги “Дўстлик”, “Хўжа Махмуд”;

 

Наманган вилояти (1 та) Наманган шаҳридаги “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинларидир.


Report Page