Юртимизда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш имтихони ўтказилди.

Юртимизда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш имтихони ўтказилди.

Babamuhamedov A.A.

2023 йил 24 июн куни  Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 февралдаги 62-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш имтихони бўлиб ўтди.

Малака имтихони комиссияси беш нафар аъзодан, шу жумладан, имтиҳон комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва имтиҳон комиссияси котибидан иборат таркибда тузилди.

Малака имтихони комиссияси беш нафар аъзодан, шу жумладан, имтиҳон комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва имтиҳон комиссияси котибидан иборат таркибда тузилди. Жумладан комиссия раиси – Ўзбекистон аудиторлар палатаси кенгаш раиси Н.Ф Каримов, комиссия раиси ўринбосари Давлат бюджети департаменти директорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ички аудит хизматлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи А.А Жабборов- , Комиссия аъзолари - Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлигидан Н.ИАшуров ва Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатасидан З.Ф Иватов имтихон комиссияси котиби - Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳодими А.А Бабамухамедов лар малака имтихонида иштирок этишди.

Малака имтихонига 50 нафар талабгор хужжат топширди шулардан 44 нафар талабгор малака имтихонида иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан 10 киши, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигидан 25 киши, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан 5 киши, Ўзбекистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан 1 киши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигидан 1 киши, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасидан 1 киши, Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти суғурта ташкилотидан 1 киши, "EUROASIA LIFE INSURANCE" акциядорлик жамиятидан 1 киши, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигидан 1 киши, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаментидан 1 киши, Сирдарё - Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармасидан 1 киши, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигидан 1 киши ва электрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш марказидан 1 киши қатнашди.

Имтихонни бошлашдан олдин Ўзбекистон аудиторлар палатаси раиси Каримов Неъматилла Фатхуллаевич сўзга чиқиб талабгорларга малака имтихонини муваффақиятли топширишда омад тилади.

Шундан сўнг “Давлат бюджети департаменти директорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ички аудит хизматлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи” Жабборов Азамат Алижонович талабгорларга бўлиб ўтадиган имтихонда омад тилади ва қисқача имтихон регламенти билан таништирди.


2023 йил 24 июн куни ўтказилган имтихонда жами қатнашган 44 нафар талабгордан 8 нафари имтихонни муваффақиятли топширди ва уларнинг 2 нафари аёллардир.

Имтихонни муваффақиятли топширган мутахассисларни табриклаймиз. Қолган талабгорларга кейинги ойлардаги имтихонларга пухта тайёргарлик кўришни тавсия қиламиз.


Эслатиб ўтамиз: Талабгорлар хар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон аудиторлар палатаси сайти орқали (www.uzaudit.uz) онлайн хужжатларни топширишлари мумкин. Хар ойнинг охирида сертификат олиш учун белгиланган тартибда имтихон ўтказилади.

Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари шу йилнинг 2023 йил 31 декабригача сертификат олишлари шартлиги белгиланган.


Ўзбекистон аудиторлар палатаси

Ахборот хизмати




Report Page