"Юрт посбонлари" номли беллашув

"Юрт посбонлари" номли беллашув

ТКТИ Шаҳрисабз филиали матбуот хизмати

Бугун Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендир-ман ўша”  шиори остида “Юрт посбонлари” номли беллашув бўлиб ўтди. 

Унда Универсал Темурийлар ҳарбий спорт мактаби директори катта сержант Анвар Акмалович Исоқов ва ҳарбий спорт мактаб курсантлари, “Ватанпарвар” ва “Мард ўғлонлар” номли филиал жамоалари иштирок этишди.  

. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, харбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиш, миллий армиямиз сафларида ўз бурчларини ўташ иштиёқини кучайтиришдан иборат. Ватанни ҳимоя қилиш, эл-юрт тинчлигини асраш, халқимизнинг буюк келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мустақил Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият сафлардаги ўрни ва нуфузини ошириш демакдир.

Филиал талабалари томонидан бажарилган ҳарбий машқлар, уларнинг етук аскарлардек тезкорлик ва маҳорат билан ижро этган чиқишлари, айниқса талаба қизлар табриги барча йиғилганлар ва тадбир иштирокчиларида ғурур, ифтихор туйғуларини янада кучайтиргани шубҳасиз.

“14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган “Юрт посбонлари” номли беллашув иштирокчилари ҳамда “Директор кубоги” минифутбол мусобақаси совриндорлари  директор кубоги ва медаллари билан муносиб тақдирланишди. 

Мазкур беллашувда “Ватанпарвар” жамоаси 1-ўринни, “Мард ўғлонлар” жамоаси 2-ўринни эгаллади.


Report Page