Юнусобод туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Юнусобод туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Ички ишлар вазирлиги

Бугун соат 10.01да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган “Стройтеплоизоляция” масъулияти чекланган жамиятнинг синтефон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғин соат 10.34да қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page