Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлимида электр энергияси таъминотидаги узилишга ойдинлик киритилди

Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлимида электр энергияси таъминотидаги узилишга ойдинлик киритилди

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ

Ижтимоий тармоқлардаги Kun.uz телеграм канали орқали Пойтахт хабарлари рукнида эълон қилинган «Юнусобод туманидаги ФҲДЁ бўлимида бир соатдан бери «свет» йўқ»лиги ҳақида хабар эълон қилинди.

Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мутасаддилари томонидан ушбу хабар юзасидан қайта ўрганиш ўтказилиб, мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Юнусобод туманидаги ФҲДЁ бўлими ҳамда “Шодлик” никоҳ уйи Юнусобод туман электр таъминоти корхонаси томонидан битта ҳисоб рақам орқали юритилади.

Аниқланишича, Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлими биносида 28 июль куни 1 соатга электр энергияси таъминотида узилиш кузатилган бўлиб, ушбу кун ҳолатига Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлими ҳамда “Шодлик” никоҳ уйи томонидан истемол қилинган электр энергияси учун жами 1.354.314 сўм қарздорлик мавжуд бўлган. Қолган 2.700.000 сўм август ойи учун олдиндан тўлов суммаси бўлган.

1

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан

19 июль куни туман Электр тармоқлари корхонаси билан тузилган шартномада қайд этилган ҳисоб рақамга юзага келиши мумкин бўлган қарздорликни олдиндан тўлаб (1 йиллик тўловни) қўйиш мақсадида автоматлашган электрон тизимга тўлов миқдори киритилган.

Бироқ, электр таъминоти корхонаси томонидан тақдим этилган шартномада ҳисоб рақами типография жараёнида хато қайд этилган.

2


    Натижада, Бошқарма томонидан олдиндан тўланувчи пул миқдори тизимда ҳисоб рақам хато сифатида ғазначиликдан қайтарилган.

3


Бунинг оқибатида, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тўлов ўтказиш имконияти бўлмаган ва шартномадаги мавжуд хатоликни бартараф этиш юзасидан туман электр таъминоти корхонаси билан қўшимча шартнома тузилиб, пул ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб

рақамдаги хатолик бартараф этилгандан сўнг олдиндан тўлов (шартномага асосан) йил якунига қадар ўтказилган.

Маълумки, туман ФҲДЁ биносида ҳам электрон ҳисоблагич ўрнатилганлиги ва ушбу қурилма биллинг тизимида ишлаши боис электр энергияси таъминотидан автоматик равишда тармоқдан ажратилган.

 ✍️«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ

Матбуот хизмати

Каналга уланиш ➡️ https://t.me/toshetk

 




Report Page