Юнусобод тумани, “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозими учун ўтказилган сайлов жараёнлари билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда берилган видеолавҳаларга муносабат

Юнусобод тумани, “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозими учун ўтказилган сайлов жараёнлари билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда берилган видеолавҳаларга муносабат

mahallavaoilainfo

Каналга уланиш | Facebook | Instagram


Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги (Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган) қонунига мувофиқ, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғини раисини сайлаш бўйича сайлов ўтказилди.

Сайлов қонунчилигида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилиши кўзда тутилган. Шунга мувофиқ “Адолат” маҳалласи фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайлов жараёнларини ўтказиш очиқ ҳамда ошкора тарзда амалга оширилди.

Сайловда дастлаб 6 нафар номзод кўрсатилди, кейинчалик номзодларнинг 2 нафари сайлов жараёнида ўз номзодини қайтариб олганлиги сабабли сайловда иштирок этиш учун 4 нафар фуқаронинг номзоди қўйилди.

Тегишли комиссия қарорига мувофиқ белгиланган Вакиллик нормаси ҳудуддаги сайлаш ҳуқуқига эга 5 629 нафар фуқаронинг 12 фоизи, яъни 675 нафар фуқарони ташкил этди.

Сайлов жараёнида “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, сайловда овоз бериш учун рўйхатга олинган 675 нафар фуқаронинг 130 нафари, яъни умумий сайловчиларнинг 18 фоизи иштирок этди. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни 25 моддасига кўра, сайловда фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этганлиги сабабли сайлов ўтмаган, деб топилди.

Шу сабабли “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига такрорий сайлов Қонун талабларига риоя этилган ҳолда бир ойлик муддатдан кечиктирмасдан ўтказиш белгиланди.


Юнусобод тумани Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page