ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН

ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН


Бугун ҳар бир инсоннинг қалбидан мана шу туйғу, истак чуқур жой олиши лозим.  Шундан келиб чиқиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан ҳамда пандемия оқибатларини юмшатиш ва бошқа бир қатор эзгу мақсадлар билан “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида долзарб уч ойлик эълон қилинди.


Ушбу ойлик доирасида 2020 йил июнь – август ойларида “Обод маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хонадонлар ва кўчаларни обод ва ораста  қилиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. “Намунавий маҳалла”, ҳар бир маҳаллада “намунавий кўча”, ҳар бир кўчада “намунавий хонадон”лар ташкил этиш тарғиб этилади. Маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соха объектлари, корхона ва ташкилотларда, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари, шунингдек, эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг хонадонларини таъмирлаш, томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳашарлар уюштирилади. Нуронийларнинг ижтимоий фаоллиги оширилади. Ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловлари ташкил этилади. 

Бугун шаҳримизда ушбу вазифалардан келиб чиқиб амалий ишлар бошлаб юборилди. 

Жумладан, мутасаддилар томонидан хонадонма-хонадон юрилиб аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бирга хонадонларни, кўчаларни ва маҳаллаларни ободлиги ва орасталигини таъминлаш, бу ишда ҳар бир каттақўрғонлик ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Айни кунгача 18 та маҳаллада таъмирлаш ишлари, 26 та кўчада “Обод кўча” лойиҳаси бўйича ишлар бошланган. Шунингдек, ўрганишлар бўйича  69 та хонадонни таъмирлаш ишларига касаба уюшмаси томонидан 5 миллион сумдан ажратилди.

Мурожаатлар ҳамда фуқароларни яшаш шароитларидан келиб чиқиб шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан 10 та хонадонга 5 миллион сўмдан пул маблағи тақдим этилди. Шунингдек, ҳар бир маҳалладаги мавжуд ҳожатхоналарни таъмирлаш ишлари учун ҳам 36 та хонадонга жами 36 миллион сўм берилмоқда. 

Ушбу ишлар доирасида бир ойцда 144 та, 3 ойда 432 та хонадонни оқлаб тозалаш, 36 та кўчани намунали кўчага айлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Шунингдек, “Саломатлик учун беш минг қадам” шиори остида ҳар куни маҳаллаларда ташаббускор нуронийлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда пиёда юриш тадбирларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўйлаймизки, ушбу тадбирларда ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этадилар ва жонажон юртимиз, қолаверса, ўз маҳалласи, кўчаси, хонадонини обод ва ораста ҳудудга айлантиришга ҳар бир каттақўрғонлик ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. 

Феруза РАХИМОВА,

шаҳар ҳокими  ўринбосари, Маҳалла ва

оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи


Report Page