Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар яқинига уйлар (чайла, омбор, ҳовуз, шийпон биноси ва бошқа қурилма ҳамда иншоотлар) қуриш мумкинми?

Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар яқинига уйлар (чайла, омбор, ҳовуз, шийпон биноси ва бошқа қурилма ҳамда иншоотлар) қуриш мумкинми?

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


АОКАда «Миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов иштирокида ўтказилган брифингдан:


✔️ Техник қоидалар, нормалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ яратилган (қурилган) электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни (материалларни) жойлаштириш, шунингдек, электр тармоғи хўжалиги объектларига кириш йўлларини барпо қилмай туриб, бундай киришларга халақит берувчи ҳар қандай ишни амалга ошириш ва иншоотлар барпо этиш;

✔️ болалар ва спорт майдончаларини, стадионларни, бозорларни, савдо шохобчаларини, дала шийпонларини, моллар учун қўраларни, ҳар қандай турдаги машина ва механизмлар учун гаражлар ва тураржойларни жойлаштириш, ўрнатилган тартибда рухсат этилган ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган ва кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш (электр узатиш ҳаво линияларининг муҳофаза зонасида);

✔️ ахлатхоналарни жойлаштириш;

✔️ зарба берувчи механизмлар билан ишларни амалга ошириш, массаси 5 тоннадан ортиқ оғирликларни ташлаш, емирувчи-коррозияловчи моддаларни ва ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш ва қўйиш (электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зонасида) тақиқланади.


✏️ Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисида”ги 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарорининг 3-боб, 15-банди.


Report Page