Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остидаги ер майдонларининг ҳимоя зонаси неча метр қилиб белгиланган?

Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остидаги ер майдонларининг ҳимоя зонаси неча метр қилиб белгиланган?

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


АОКАда «Миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов иштирокида ўтказилган брифингдан:


✔️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисида”ги 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарорига асосан юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари учун муҳофаза зонаси белгиланган. Ушбу муҳофаза зонаси электр узатиш тармоғи бўйлаб четки симларидан ҳар иккала томонга вертикал текислик билан чегараланган ер майдони ва ҳаво бўшлиғидан иборат. Кучланиш катталигига қараб муҳофаза зоналари қуйидагича ва ушбу майдонда уй, бино, иссиқхона ва ҳоказолар қурилиш ишларини олиб бориш тақиқланади.


🔹 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари — 30 метр;

🔹 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари — 25 метр;

🔹 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари — 20 метр;

🔹 35 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари — 15 метр.

Report Page