Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остидаги ер майдонларидан қандай ҳолатларда фойдаланиш мумкин ва бунга ким томондан рухсат берилади?
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialАОКАда «Миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов иштирокида ўтказилган брифингдан:
✔️ Қишлоқ хўжалиги экинлари экишга мўлжалланган ерларда электр тармоғи хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишларини олиб боришга (аварияни тиклаш ишларидан ташқари), қоидага кўра, ушбу ерлар қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлмаган пайтда рухсат берилади.
✏️ Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисида”ги 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарорининг 4-боб.