Ёшларнинг мурожаатлари тингланди

Ёшларнинг мурожаатлари тингланди


Бугун Оҳангарон шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан жорий йилдаги илк учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида 1-сектор раҳбари Акром Эшонқулов Юртбошимизнинг Парламентга қилган мурожаатидан келиб чиқиб, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётлан ислоҳотлар ва келгусидаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда ёшларнинг ишга жойлашиш, кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга вазифалар белгиланди, баъзи муаммолар эса жойида ҳал этилди.

Шунингдек, тадбир давомида жорий йил 5-6 январь кунлари фан олимпиадасининг вилоят босқичида муваффақиятли қатнашиб, юқори балл билан олимпиаданинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритган ҳамда IELTS дан  умумий 7 балл тўплаб, СЕFR тизимининг С1 даражаси соҳибаси бўлган Нигина Мустафоевани эришган ютуқлари эътироф этилди ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Суратлар муаллифи: Суннат Сапаралиев


Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


🌏https://t.me/ohangaronshahar

Report Page