Ёшларнинг бўш вақти – душманларнинг иш вақти

Ёшларнинг бўш вақти – душманларнинг иш вақти

Ички ишлар вазирлигиJanuary 06, 2020
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2020 йилнинг 4 январь куни Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Жалақудуқ тумани ИИБ билан ҳамкорликда “Ёшларнинг бўш вақти – душманнинг иш вақти” шиори остида туманнинг 3-сектор ҳудудида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда 250 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Учрашувда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда берган топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилди. Хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда олдиларига қўйган мақсадларини амалга оширишда кўмаклашиш бўйича муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда навқирон авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Ёшлар томонидан билдирилган жами 16 та мурожаатдан 6 таси тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш масаласида бўлди. Қолган бир қатор масалалар бўйича ҳам мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ушрашув сўнгида ёшлар учун “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб,  уларнинг 20 нафарига “Анд Биллур” хусусий корхонасига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

ИИВ Ахборот хизмати



Report Page