Ёшларни хатловдан ўтказиш якунларига кўра, оталиққа олиниши лозим бўлган 500 мингдан ортиқ ёшлар белгилаб олинди
АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди:
Бош прокурорнинг жорий йил 15 январь куни мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатидаги масалалар ижросини таъминлашнинг барча зарур чоралари кўрилмоқда.
Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилалар, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 минг 456 нафар хотин - қизлар
ва 12 минг 332 нафар ёшларга ҳар томонлама кўмак беришга доир ишлар изчил давом эттирилди.
1 минг 501 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 2 минг 382 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 2 минг 312 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида, 1 минг 103 нафарига моддий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди.
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашга
1 минг 231 нафар прокуратура ходимлари бириктирилиб, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлабки хатлов якунларига кўра, оталиққа олиниши лозим бўлган 500 мингдан ортиқ ёшлар белгилаб олинди.
Бугунги кунда хатловда аниқланган “оғир”, “жиноят содир этишга мойил” ва “ишсиз” ёшларнинг муаммоларини аниқлаб,уларни баратараф этиш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, экологик муҳитни асраб - авайлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда.
Биргина, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида 168 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 87 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 10 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 309 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
*********************
Экологик муҳитни ва табиий бойликларни муҳофаза қилишга доир тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 14 та йирик саноат корхоналаридаги яроқсиз ҳолатга келган чанг - газ тозалаш ускуналари янгисига алмаштирилди ҳамда 32 тасида таъмирлаш ишлари ўтказилди.
Атмосфера ҳавосини рақамли мониторинг қилиш мақсадида пойтахтнинг 10 та нуқтасида автоматик назорат қилувчи ускуналари (IQAir) жойлаштирилиб, онлайн дастур орқали кузатиш ва маълумотлар олиш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, дарахтлар кесилишига эълон қилинган мораторий ижросини ўрганиш бўйича ташкил этилган назорат тадбирлари давомида 44 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари
аниқланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш билан бир қаторда ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланиши
ва давлат ихтиёрига 329 млн. сўм ундирилиши таъминланди.
Табиий муҳофаза ҳудудлари ва ўрмон фондини ҳимоялаш мақсадида ижарадаги 67 минг 778 гектар ўрмон фонди ер майдонларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган 343 гектар ер майдони ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.
*********************
Тадбиркорларга кўмак бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга доир вазифалар ижросига қаратилди.
Жумладан, 755 нафар тадбиркорга 156 млрд. сўмлик кредит, 284 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1 минг 635 нафарига
коммуникация тизимларига уланишида, 1 минг 405 нафарига бошқа муаммолари ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди;
– прокуратура кўмаги билан 1 минг 141 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди,
2 минг 199 та субъектнинг фаолияти тикланди, 4 минг 358 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.
Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш, талон - торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, тегишли дастурга асосан жорий йилда бюджетдан 20,4 трлн. сўм маблағ ажратилиши ва 1 минг 724 та объектда қурилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Ҳозирда янгидан бошланган 1 минг 274 та объектнинг лойиҳа ташкилоти аниқланиши,
1 минг 241 тасининг лойиҳа - смета ҳужжатлари
ишлаб чиқилиши, уларнинг 938 таси бўйича давлат экспертизаси ва 665 таси бўйича комплекс экспертиза хулосалари олиниши таъминланди.
Кўрилган чоралар натижасида лойиҳа ҳужжатларидаги 1 трлн. сўмлик қиймат мақбуллаштирилиб, бюджетдан ортиқча маблағ
харажат қилинишининг олди олинди.
Ушбу маблағнинг 371,2 млрд. сўми лойиҳа ишлаб чиқиш пайтида, 467 млрд. сўми давлат экспертизасида, 122,2 млрд. сўми комплекс экспертизада иқтисод қилинди.
***************
Кўмир маҳсулотларини талон - торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида кўрилган чоралар натижасида 8,6 млрд. сўмлик
42,9 минг тонна кўмир маҳсулотларини талон - торож қилиш билан боғлиқ 318 та ҳолат аниқланди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида
2 мингдан ортиқ масъуллар расман огоҳлантирилди, 303 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди,
89 та жиноят иши кўзғатилди, етказилган
11,4 млрд. сўм зарар ундирилиши таъминланди.
Натижада, ижтимоий соҳа объектларига жами 577,5 минг тонна кўмир етказилиб, амалдаги режа нисбатан 99 фоизга бажарилди, аҳолининг 1,2 млн. тонна маҳаллий кўмирга бўлган эҳтиёжининг
99,4 фоизи қондирилди.
*****************
Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши
курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 минг 762 тасида ёки
82,2 фоизида жиноят қайд этилмади,
1 минг 364 таси ёки 14,4 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.
Тезкор - қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 4 минг 562 та жиноят фош этилиши
ҳамда қидирувда бўлган 1 минг 265 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.
Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чоралари доирасида:
– суриштирув ва тергов органларининг
10 минг 602 нафар шахсга нисбатан 8 минг 505 та жиноят иши ўрганилиб, судларга юборилди;
Бевосита прокуратура органлари томонидан 2 минг 323 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 1 минг 960 нафар шахсга нисбатан 1 минг 288 та жиноят иши судларга
юборилди, жиноят оқибатида етказилган
602,5 млрд. сўмлик зарар ундирилди.
*****************
Фаолият ошкоралигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасида:
– аҳолига янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун - моҳиятини етказиш мақсадида 23 минг 475 та тадбирлар ташкил этилди,
шундан 7 минг 070 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди;
– Бош прокуратура расмий веб - сайтида 633 та, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кенг жамоатчилик учун қизиқарли бўлган 1 минг 899 та маълумотлар, тезкор хабарлар, юқори резонансга сабаб бўлган воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги ахборотлар эълон қилинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.