“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури амалда

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури амалда


Жорий йилнинг 24 декабрь куни “Ўзатом” агентлиги ходимлари учун навбатдаги режалаштирилган маънавият ва маърифат соатида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури бўйича савол-жавобларга бой тарзда ва эркин мулоқот шаклида давра суҳбати ўтказилди. 

Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан яратилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси янги Ўзбекистоннинг тараққиёт механизми сифатида хизмат қилганлиги ҳамда Давлат дастури доирасида ўтган давр мобайнида салмоқли ва кенг кўламли ишлар олиб борилганлиги тўғрисида сўз борди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш, Давлат бюджетининг шаклланишида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш ва Молиявий бозорларни ривожлантириш каби мавзуларда семинар иштирокчилари ўзаро фикр бўлишдилар.

Бундан ташқари семинарда “Тараққиёт стратегияси” маркази мутахассиси Миркомилов Анваржон Reforms.uz электрон платформасида жамланган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари содда ва оммабоп тарзда ташкил этилгани тўғрисида маълумотлар берди. Халқаро мулоқот платформасига айланган ушбу дастур қатнашчиларга нафақат Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларнинг натижалари билан танишишга, балки мамлакатдаги ислоҳотларни давом эттириш учун чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнида инобатга олинадиган ўз баҳо ва тавсияларини тақдим қилишга имкон берди.

Report Page