Ёшлар учун Беҳбудийнинг "Падаркуш" драммаси намойиш этилди.

Ёшлар учун Беҳбудийнинг "Падаркуш" драммаси намойиш этилди.


Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъатга бўлган қизиқишини ошириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш борасидаги 5 та муҳим ташаббус ҳам ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Шу мақсадда, Бухоро муҳандислик-технология институти ташаббуси билан институт талабалари, Миллий гвардия ҳарбий-техник институти курсантлари, Миллий гвардиянинг муддатли ҳарбий хизматчилари, 35-сонли мактаб ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Бухоро вилоят Ёшлар маркази маданият саройида Абдулла Қаҳҳор номидаги республика сатира театри артистларининг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Беҳбудийнинг "Падаркуш" драммаси намойиш этилди.

Спектакл давомидаги драматизмга йўғрилган ижролар, инсон ҳиссиётларнинг ўзига хос бадиий тасвири ва кескин бурилишлар томошабинларни ҳайратга солди десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, персонажларнинг тақдири ва ички кечинмалари ёшлар қалбида ўз ўрнини топа олди.


Бухоро муҳандислик-технология институти ректорининг матбуот котиби Элбекова Эъзоза

Report Page