Ёшлар шахмат турнири: ким шоҳу ким мот?
Ёшлар ойлиги доирасида Пискент туманида шахмат бўйича ёшлар ўртасида турнир ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгашлари, Спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда шахматга иштиёқи баланд, иқтидорли йигит-қизлар, болалар фаол иштирок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, шахмат бежизга ақл гимнастикаси, деб аталмайди. У тафаккурни чархлайди, чуқур ўйлашга, ҳар қандай вазиятда ақл ва сабр билан иш тутишга ўргатади. Бу фазилатлар шаклланиши ёшларнинг мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишида ҳар жиҳатдан мадад бўлади.
Айни вақтда тахта устида қизғин ўтаётган баҳсларда 100 нафарга яқин шахматчи ёшлар қамраб олинган. Турнир ғолиби бўлган энг иқтидорли иштирокчилар 30 июнь - Ёшлар кунида муносиб тақдирланадилар.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати