Ёшлар муаммолари: “Уй-жой, бандлик, имтиёзли кредит” Когон шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида 24 та муаммо ўз жойида ҳал этилди

Ёшлар муаммолари: “Уй-жой, бандлик, имтиёзли кредит” Когон шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида 24 та муаммо ўз жойида ҳал этилди

"Buxoro yoshlari" газетаси

Бугун ёшлар орасидаги муаммолар ва уларга ечим топиш мақсадида, Когон шаҳрида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши, Когон шаҳар ҳокимлиги ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда ҳудуддаги уюшмаган ёшлар қатлами, ёшлар орасида вужудга келаётган муаммолар, уй-жой, имтиёзли кредит ажратиш ва уларга муносиб иш ўринлари яратиш ҳақида сўз борди.

Имомназар Назаров ва Малика Ҳакимовалар учрашувда субсидия асосида иссиқхона қуриб бериш масаласи билан мутасаддиларга юзланди.

Уларга иссиқхона қуриш билан боғлиқ масалани ижобий ҳал этишни вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси ўз зиммасига олди.

Шу билан бирга, учрашув давомида 40 дан ортиқ ёшларнинг муаммолари муҳокама қилиниб, шундан 24 та муаммо ўз жойида бартараф қилинди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида кўтарилган муаммолар ечимсиз қолмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Беҳзод Неъматов 
Бухоро ёшлари газетаси муҳбири

Report Page