Ёшлар касб-ҳунар эгалламоқда

Ёшлар касб-ҳунар эгалламоқда


Самарқанд вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Ғ.Норкулов, Самарқанд туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Маҳмудов ҳамда Самарқанд туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Б.Мардоновлар Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабига ташриф буюришди. Ёшлар билан учрашиб, ўқувчи-ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

  Касб-ҳунар мактабида ўқувчи ёшларнинг касб-ҳунар ўранишлари учун яратилган имконият ва қулайликлар, таълим сифатини ошириш ҳамда самарадорликка эришишда олиб блорилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.  Ўқувчиларнинг яшаш шароити ҳам кўздан кечирилди. Имконияти чекланган шахслар жамиятда тенг ҳуқуқлилигини ва уларнинг фаоллигини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар мактаби битирувчиларининг бандлигини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Мутасаддилар уларнинг бандлиги борасида қатор таклифларни илгари сурди. Ва таъкидландики ҳар қандай муаммо ўз вақтида ечим топиши лозим. Мутасаддилар, бу борада қийинчилик ёки тўсиқлар бўладиган бўлса, касб-ҳкнар мактаби маъмуриятига яқиндан ёрдам кўрсатишини таъкидлаб ўтишди.

 

У.Маърупов,

Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.


Report Page