"Ёшлар фестивали" доирасида "Мен ҳам ҳоким бўламан" лойиҳаси
Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят сардорлар Кенгаши вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқида фаолият юритаётган бир гуруҳ кўнгиллилар "Ёшлар фестивали" доирасида вилоят ҳокими Қ. Турсунов билан учрашишди.
Бу галги учрашув ноодатий тарзда бўлиб ўтди. Ҳар доим ҳам ҳоким курсисига ўтириб, унинг салобатини ҳамда масъулиятини ҳис қилиш имкони йўқ.Навоий вилояти ҳокими ёшларга ана шу имконни берди.
Улар ҳокимликнинг барча масъулияти, оғир-енгилини тўла ҳис этишлари учун ҳоким ўрнида "топшириқлар" беришга ҳам рухсат этилди. Ҳар бир топшириқ ижросидан келиб чиқиб, унинг мақсади, ишлаш механизми ва негизидаги муаммо-ечимлари юзасидан хулосалар берилди. "Кучли давлат ортида доим салоҳиятли, юқори савияли инсонлар туради. Сизларни Ватанимизнинг билимли, салоҳиятли, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб етишишингиз давлатимиз раҳбарининг ўз олдига қўйган асосий мақсадидир. Юртбошимизнинг ана шу каби улуғ мақсадларини амалга оширишда яқин кўмакчи бўлиш уларнинг вилоятлардаги вакили бўлмиш биз ҳокимларнинг асосий вазифаларимиздан бири саналади. Лекин бу учун сизда ҳам интилиш ва ҳаракат бўлиши лозим"- деди Навоий вилоят ҳокими Қобил Турсунов
"Ёш ҳокимлар" Кобил Бекназаровчдан ҳаёти ҳамда иш фаолияти тўғрисида ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.
Вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган бу учрашув ёшларда унутилмас ёрқин таассурот қолдирди. Энг муҳими, бугунги бевосита мулоқот ҳар бир ёшда нафақат кучли иштиёқ, шунингдек, раҳбарликнинг бутун масъулиятини юракдан ҳис этишда самарали омил бўлгани ҳам шубҳасиз...