Ёшлар билан учрашув самимий ўтди

Ёшлар билан учрашув самимий ўтди

Samarkand & Самарканд

   Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли айниқса ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу эса ёшларнинг юксак марраларни қўлга киритишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.   Каттақўрғон шаҳар 7-сонли мактабда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари ҳамда шаҳар ёшлар иттифоқи кенгши билан хамкорликда ёшлар билан учрашув ташкил этилди.   

   Тадбирни Каттақўрғон шаҳар мусиқа мактабининг доирачи ёшлари сахна чиқиши билан очиб берди. Шунингдек, ўқувчиларнинг Она ватанни, тинчликни мадҳ этувчи қўшиқларни ёшларнинг олқишига сазовар бўлди. Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор рахбари Дамир Ашуров ёшларнинг муаммоларини тинглади. Уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг мазмун-моҳити ҳақида сўзлаб берди. Учрашув давомида "Китоб билим булоғи" мавзусида маҳорат амалий машғулотлар ўтказилди. Амалий машғулотда ёшларнинг билим савиясини кенгайтириш мақсадида саволлар берилди. "Санъат маърифат манбаи" мавзусида саҳна кўринишларида фаол қатнашган, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича расм йўналишида “Огохлик-давр талаби” мавзусида расмлар чизган ёшларга 4-сектор раҳбари ва ёшлар иттифоқи раиси томонидан ташаккурнома ва китоблар топширилди.            Шунингдек, тадбир қатнашчилари Каттақўрғон шаҳридаги “Турон полиетилен пласт” хусусий корхонаси ва “Шамсиддин-Бибихоним” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди.

   -Учрашув биз учун жуда фойдали бўлди,-дейди 13-мактаб ўқувчиси Равшан Учқунов. –Тенгдошларимиз томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, ижро этилган қўшиқлар кайфиятимизни кўтарди. 4-сектор раҳбари, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан танишган корхоналарнинг раҳбарлари томонидан берилган тавсиялар келажакда аниқ мақсад белгилаб олишимда дастурул амал бўлди. Раҳбарларнинг бизнинг муаммоларимизни ўрганиши, тинглаши эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончимизни янада ортиради.

   Ҳулоса қилиб айтганда учрашув самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси,

 Ахборот хизмати

Report Page