Ёшлар билан бир сафда
Давлат хизматлари агентилиги Тошкент вилояти бошқармасиИнсон ҳаёти ҳамма вақт жамият билан узвий боғланган ҳолда кечади, ундан ажралиб яшаши мумкин эмас. У жамиятда ўзининг меҳнатсеварлиги, касб-ҳунар эгаллаши билан алоҳида ажралиб туради.
Бутун куч-қуввати, умрини бахш этиб меҳнат қилаётган касби – бу унинг қисмати. Қисматдан нолиш ноўрин, аксинча, киши ўзининг ҳалол меҳнати, саъй ҳаракатлари билан умр дафтарини безаб боради.
Ана шундай қисматга эга, умр дафтарини яхшилик билан безаётган инсонлардан бири, ҳамкасбимиз Акбар Дадабоев бугун қутлуғ 60 ёшни қарши олди. У кўп йиллардан буён ҳокимият ва адлия тизимида садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилмоқда.
Айниқса, янги тизимда олиб борилган ислоҳот ва бунёдкорлик ишларида жонбозлик кўрсатиб, амалга оширган ишлари доимо қадрланади. А.Дадабоев айни кунда Тошкент туман Давлат хизматлари маркази директори сифатида фаолият юритиб келади.
Акбар Зуннунович кўп йиллик иш тажрибаси, ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги, шогирдларга бўлган алоҳида меҳри билан яқинларининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлди. Шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга жуда катта ҳисса қўшди. Уни одил ва масъулиятли, жамоа билан тил топа олиш ва унда дўстона муҳит яратиш, замон билан ҳамнафас бўлиб, янги ғоя ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишга доимо тайёр раҳбар сифатида жуда яхши биламиз.
Тошкент туман Давлат хизматлари марказида ташкил этилган тадбирда Акбар Дадабоевни таваллуд куни муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, шогирдлари табриклаб, келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик тилади.
Устозга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, эсталик совғалари топширилди.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати