Ёшлар билан “Юксак хуқуқий маданият – қонун устиворлигининг гарови” мавзусида давра сухбати

Ёшлар билан “Юксак хуқуқий маданият – қонун устиворлигининг гарови” мавзусида давра сухбати


Наманган вилоят Кенгаши



Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши томонидан ўтказиладиган тадбирлар режасига асосан Наманган шаҳар ХТБ қарашли 7 сонли умумтаълим мактабининг 10 синиф ўқувчилари билан  “Юксак хуқуқий маданият – қонун устиворлигининг гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси Ёрқиной Хажиматова,  Наманган шаҳар ХТБ қарашли 7 сонли умумтаълим мактабининг математика ўқитувчиси, ота-оналар Кенгашининг фаоли  Ирода Эргашевна, ота –оналар Кенгаши аъзолари   ва ўқувчи ёшлар иштрок этишди.

Давра сухбатини  Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахасси Ёрқиной Хажиматова  сўз бошлаб у “Юксак хуқуқий маданият – қонун устиворлигининг гарови” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида ўқувчи ёшларни “Адолат”СДП нинг тарихи билан таништириб ўтди. Ўқувчиларга партиянинг шиорлари билан таништирди. “Адолат”СДПнинг “Ёшлар қаноти” томонидан олиб борилаётган лойхалар кўламида олиб борилаётган амалий ишлар билан таништириб ўтди. Ўзбекистон “Адолат”СДП Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамият сиёсий хаёттида ўз сиёсий иродасини шакллантириши ва рўёбга чиқариши, ижтимоий ва сиёсий акцияларда, сайловларда ва референдумларда иштирок этиши хамда фуқароларнинг манфаатларини давлат хокимияти органларида ўз вакиллари орқали ифода этиш ниятларидан келиб чиқиб тузилган сиёсий ташкилот эканлиги хақида айтиб ўтди. Партияга аъзо бўлиш қоидалари билан таништирди.  Адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини химоя қилиш, “Адолат –қонун устиворлигида” тамойилини амалиётга янада кенг жорий этиш “Адолат”СДП учун устивор йўналиш бўлиб қолаверишини таъкидлаб ўтди.

Иккинчи сўзни Наманган шаҳар ХТБ қарашли 7 сонли умумтаълим мактабининг математика ўқитувчиси, ота-оналар Кенгашининг фаоли Ирода Эргашевна сўзга чиқиб  Мактаб қошида ташкил этилган ота-оналар Кенгаши фаолиятининг мохияти хақида гапириб ўтди. У ўз сўзи давомида ёш ўқувчиларни бадий китобларни ўқишга шу билан биргаликда ўқувчиларни ўз фикирлари билан китоб ўқишга мехрини оширишга мувофаақ бўлди. Давра сухбати  савол- жавоблар билан қизғин давом этди

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши

Мафкуравий ишлар бўлими


⬇️Каналга аъзо бўлиш учун

https://t.me/Adolatnamangan





Report Page