Ёшлар Иттифоқи Ёшлар институтида янги шаклдаги докторантурани очиб бермоқда

Ёшлар Иттифоқи Ёшлар институтида янги шаклдаги докторантурани очиб бермоқда

Элдар Юлдашев

Таълим тизими ҳақида гапирар эканмиз, кўпчилигимиз фақат олий ёки ўрта таълимни хаёлимизга келтирамиз.Лекин олий таълимдан кейинги таълимчи? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз.Масалан докторантурага ҳар йили неча киши ҳужжат топширади?
2019-йил докторантура учун 1136 та квота ажратилган бўлиб, 318 та(28%)  квотага танлов конкурссиз ўтказилган.Ўз вақтида ҳимоя қилиш эса бор-йўғи 16,8% ни ташкил этади.Фақатгина олий таълим эмас, ундан кейинги таълим самарадорлиги пастлигича қолмоқда.

2017-йилда Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этилганди. Ўқув юрти Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида очилди. Академия ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институтнинг таъсисчилари ҳисобланади.

Институтда ёш олимлар учун янги шаклда докторантура очилди.Қўйилаётган шартлар эса оддий магистр дипломи ва илмий потенциал.Ҳужжат қабул қилиш жараёни 15-сентябрдан 15-октябрга қадар давом этади.
Қабул квоталари ва йўналишлари билан танишинг.

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА (PhD):

08.00.13 – “Менежмент” – 1 ўрин;
22.00.01 – “Социология назарияси, тарихи ва методологияси” – 1 ўрин.

ДОКТОРАНТУРА (DCs):

1. 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” – 1 ўрин.

МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИК:

1. 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” – 1 ўрин;
2. 08.03.13 – “Менежмент” – 1 ўрин;
3. 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология” – 1 ўрин;
4. 22.00.01 – “Социология назарияси, тарихи ва методологияси” – 1 ўрин;

Батафсил маълумотларни yomi.uz сайтидан ёки( +71)232-61-31 рақамидан  билиб олишингиз мумкин.Барчага  омад !!!

Report Page