Ёш олимлар мулоқоти: Илмга оид фикр алмашиш
26-27 октябрь кунлари Алмати шаҳрида Қозоғистон Миллий Фанлар академиясига қарашли Миллий Аграр тадқиқот Университетида "Ёш олимлар мулоқоти; Илмга оид фикр алмашиш" мавзусида халқаро Форум бўлиб ўтди.
Франция, Хитой, Япония, Польша, Белорусь Республикаси ва Марказий Осиё минтақасидаги озиқ - овқат ҳавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрловчи ОТМ вакиллари иштирок этган ҳалқаро тадбирда Самарқанд давлат Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университетининг ёш олимлар ва тадқиқотчилардан иборат жамоаси ҳам иштирок этди.
Икки кун давом этган Форумда соҳанинг энг долзарб, тренддаги мавзулари ёш олимлар иштирокида муҳокама этилган, илғор тажрибалар ҳақида маълумот берилган. Биотехнология, Маҳсулот турлари бўйича магистратура босқичи 2 курс талабаси Расулжон Ҳайдаралиевнинг маълум қилишича, ёш олимлар ва тадқиқотчилар учун бу каби илмий Форумларнинг аҳамияти катта.
Франциялик профессор Бруно Анселменинг маърузасидан англадикки, бугунги глобал - ахборот коммуникациялари ўта ривожланган бир пайтда дарс ўтиш методикаси қандай бўлиши керак, қайси фанлар қандай ўқитилиши лозим, илмий изланишлар давомида қайси жиҳатларга эътибор қаратиши керак, деган кўп саволларга айни кутилмаган жавоблар олдик, ҳар биримиз турли мавзуларда (Liriodendron Tulipiferani (Лола дарахти) IN VITRO шароитда микроклонал кўпайтириш) маъруза қилдик, тажрибаларимизни алмашдик. Бу бизнинг келгуси фаолиятимиз учун муҳим!
Ахборот хизмати