“Ёш нефтчи академиклар” тўгараги ёшларни изланишга чорламоқда.

“Ёш нефтчи академиклар” тўгараги ёшларни изланишга чорламоқда.


Мамлакатимизда кейинги йилларида нефт ва газ саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳага доир бир қанча ислохотлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг нефт ва газ, ёқилғи-энергетика сохасига урғу бериб, бу сохага тааллуқли бир қанча ислохотларни амалга ошираётганлиги масъуллардан соҳага доир кашфиётларни яратиш, малакали кадрларни тайёрлаш, талаба ёшларни соҳанинг етук мутахассиси этиб тарбиялаш вазифасини талаб этади.

Шу маънода, намуна сифатида “Нефтни қайта ишлаш технологияси” кафедраси ҳузурида ташкил этилган “Ёш нефтчи академиклар” тўгараги ёшларни изланишга чорлаб, уларнинг билим ва кўникмаларни ошириб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, талабаларга “Устоз-шогирд” анъаналарига содиқ қолган ҳолда илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун етарли шароитлар яратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига илмий даражали ҳамда илмий тадқиқот ишлари бўйича етарли билимга ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилар илмий раҳбар этиб бириктирилган.

Бугунги кунда институт раҳбарияти томонидан ушбу тўгаракнинг фаолияти ва унинг келгусидаги ривожига эътибор қаратилиб, куни кеча ушбу факультет декани Ш.Н.Атауллаев, декан ўринбосари О.И.Мирзакулов, кафедра мудири А.А.Алимов, кафедра профессор ўқитувчилари ҳамда тўгарак аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ҳамда келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.


Бухоро муҳандислик-технология институти ректори матбуот котиби Элбекова Эъзоза


Report Page