Ёш чавандозимиз Европада яна шоҳсупага кўтарилди

Ёш чавандозимиз Европада яна шоҳсупага кўтарилди


Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Польшанинг Сопот шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Миллатлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.


Қувонарли жиҳати, Миллатлар кубогининг навбатдаги босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев ҳар бир йўналишда шоҳсупадан жой олмоқда.


Мусобақада “Go for it” лақабли тулпор билан қатнашаётган А.Абдуллаев дастлаб 140 см баландликдаги тўсиқларни 29,56 сония ичида биронта ҳам жарима очкосисиз босиб ўтди ва якунда кумуш медалга сазовор бўлди.


Мусобақанинг иккинчи кунги дастурида ҳамюртимиз худди шу баландликдаги катта йўналишни босиб ўтиш учун 60,31 сония вақт сарфлади. Бу натижа Абдураҳмон Абдуллаевга бронза медалини тақдим этди.


Ёш чавандозимиз Миллатлар кубогининг навбатдаги кунида 150 см баландликдаги тўсиқларни 26,16 сонияда босиб ўтди. Бу натижани ушбу дастурда иштирок этган ҳеч бир спортчи такрорлай олмади ва Абдуллаев якунда олтин медалга сазовор бўлди.


Report Page