Ёнғин ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ёнғин ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.


Айни қаҳратон қишнинг ёғингарчилик ва совуқ кунлари бошланиши билан ҳаво ҳарорати кескин пасайади. Ўз-ўзидан эса барчамиз яшаб турган хонадонларимизни иситиш учун турли чоралар кўра бошлаймиз. Айниқса, электр иситиш асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки иситишнинг бошқа турларидан фойдаланамиз.

Шу муносабат билан, Бухоро муҳандислик-технология институтида 2020 йил 21 декабрь куни табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Бухоро шаҳар ФВБ инспектори катта лейтенант Қаландаров Жаҳонгир Азимжон ўғли қуйидагиларни таъкидлаб, сўнгги пайтларда аҳоли орасида содир бўлаётган табиий газдан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ бахтсиз ходисалар нохуш оқибатларни келтириб чиқараётганлиги, соҳа мутахассислари томонидан ушбу ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганиб чиқилганда, аҳолини газ асбобларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлиги, бу борада фуқароларнинг етарлича малакага эга эмаслиги натижасида, ёш болаларнинг табиий ва ис газидан заҳарланиши ходисалари рўй бераётганлигига алоҳида урғу берилди. Шундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ иситиш асбобларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш, ностандарт ва сертификатсиз газ иситиш асбобларини харид қилмаслик ва улардан фойдаланмаслик, созлигини мутахассислар томонидан текшириш борасида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутаҳассислар томонидан аниқ ва тушунарли жавоблар олишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳолининг табиий ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш тадбирлари нафақат мутасадди ташкилот, идоралар ҳамда хизматлар томонидан балки, ҳар бир хонадон эгалари ва барча фуқаролар томонидан амалга оширилиши зарур. Шу сабабдан, барчани ис газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.


Бухоро муҳандислик-технология институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Элбекова Эъзоза


Report Page