Ёнғин бартараф этилди...

Ёнғин бартараф этилди...

Наманган ФВБ матбуот хизмати
Наманган ФВБ матбуот хизмати

09 сентябрь куни соат 08-48 да Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шахар Бобуршох махалла фуқаролар йиғини,  Бобуршох кўчасиғи, 1-уйда жойлашган Наманган Давлат Университети 2-талабалар турар жойи биносинида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. 

Зудлик билан воқеа жойига Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими етиб борди.

Ёнғин натижасида талаблар турар жойи 2 қаватидаги ошхонаси ичидаги 1 дона музлатгич ёниб зарарланган.Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғинни бартараф этилди.

Содир бўлган ёнғин натижасида талабаларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йул қуйилмаган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!

ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР, ЁНҒИН, ЧАҚНАШ, ИС ГАЗИДАН ЗАХАРЛАНИШ ва бошқа ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Йўлда ҳаракатланаётганингизда ёнғин-қутқарув махсус автомашиналари ҳаракатларига ҳалал берманг!

Ёнғин хафвсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

 

Наманган ФВБ Матбуот хизмати.





Report Page