Ёмғирлатиб суғориш (таркибий қисмлари ва уларни бутлаш)

Ёмғирлатиб суғориш (таркибий қисмлари ва уларни бутлаш)

Томчи канал

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ


Ёмғирлатиб суғориш (таркибий қисмлари ва уларни бутлаш)


Ёмғирлатиб суғориш тизими ўз таркибига насос қурилмаси, сув етказиб берувчи қувур, тарқатувчи қувурлар, қувурларни бир-бирига уловчи учлик, тирсак ва ўтувчилар, сув узатувчи шланг, ёмғирлатгич ва уни ушлаб турувчи пўлат устун, ёмғирлатгич ва шлангни бир-бирига уловчи адаптер ва муфталар, тарқатувчи қувурнинг охирига маҳкамланган тиқинларни олади.


Насос қурилмаси белгиланган миқдордаги сувни суғориш тизимига зарур босим остида сувни сув манбаидан олиб сув етказиб берувчи қувурга етказиб беради.  


Сув етказиб берувчи қувур (бош қувур) сувни насос тизимининг босимли қувуридан олиб тарқатувчи қувурларгача етказиб беради.

Сув етказиб берувчи қувур (бош қувур) одатда каттта босимга чидайдиган полиэтилендан тайёрланади ва унинг диаметри 75 мм, деворининг қалинлиги 4,5 мм катталикда танланади.


Тарқатувчи қувурлар сувни бош қувурдан олиб ёмғирлатгичларнинг шлангларигача етказиб беришга хизмат қилади. Тарқатувчи қувурлар ҳам каттта босимга чидайдиган полиэтилендан тайёрланади ва ёмғирлатиб суғориш тизимларида қувурнинг диаметри 50 мм, деворининг қалинлиги 3,0 мм бўлган маркаси ишлатилади.


Бош ва тарқатувчи қувурларни ўзаро уловчи қисмлар учлик, тирсак, адаптер ва ўтувчилардан иборат бўлади.


Сув узатувчи шланглар сувни тарқатувчи қувурдан олиб ёмғирлатгичгача етказиб беришга мўлжалланган. Улар юқори босимга чидайдиган полиэтилендан тайёрланади ва одатда диаметри 16-20 мм, деворининг қалинлиги 2,0 мм га тенг бўлади. Сув узатувчи шланг тарқатувчи қувурга нипелли штуцер ёрдамида уланади

Ёмғирлатгичлар сувни далага ёмғир сифатида сепиш учун мўлжалланган. Ёмғирлатгич импульсли кўринишда айланиб ҳаракатланиш хусусиятига эга. Ҳар бир ёмғирлатгич ўз атрофидаги радиуси 10-15 метрга тенг бўлган майдонни намлаш хусусиятига эга. Майдонларни тўлиқ намланишини таъминлаш учун бир ёмғирлатгичнинг намлаш радиусини одатда унинг максимал кўрсаткичидан 1,5 марта кам қилиб танланади. Бир ёмғирлатгичнинг сув сарфи ўртача 0,5-0,7 л/с га тенг бўлади. Импульсли ёмғирлатгичларда иккитадан сув чиқарувчи тешиги бўлиб уларнинг диаметри одатда 4-6 мм ва 2-2,5 мм га тенг бўлгани танланади. Кичик диаметрли сув чиқаргич яқин масофада доира кўринишида сув сепса, катта диаметрдаги сув чиқаргич 10-15 метр радиусда сув сепади. Ёмғирлатгични муфтага ўрнатиладиган резьбали қисмининг диаметри одатда 15-20 мм га тенг бўлади.

Ёмғирлатгичлар тарқатувчи қувурнинг ёнига ўрнатилган ва баландлиги 1,5 метр бўлган металл устунга, ушлаб турувчи муфта (диаметри 20 мм) ёрдамида маҳкамланади.

Металл устун диаметри 12-14 мм бўлган пўлат арматурадан тайёрланади. Унинг умумий баландлиги одатда 2 метр, шундан 1,5 метрли қисми ер устида туради, 0,5 метрли қисми эса ер остига жойлаштирилади. Металл устуннинг юқори қисмида ёмғирлатгичнинг муфтасини ушлаб турадиган резьбали болт ўрнатилади.

Ёмғирлатгични ушлаб турувчи муфта металл қувурдан (диаметри 20 мм) ясалади ва унинг бир (устки) томонига ёмғирлатгич, иккинчи (пастки) томонига полиэтилендан ясалган адаптер ўрнатилади. Адаптер сув узатувчи шлангни ёмғирлатгичга улаш учун хизмат қилади. Ушлаб турувчи муфтанинг узунлиги одатда 5-6 см катталикда бўлади

Ёмғирлатиб суғориш тизими сув тарқатувчи қувурларининг охири тиқин билан маҳкамлаб қўйилади.


Report Page