Ёдгор Саъдиев «Шайтанат»нинг якуний қисми нега намойиш этилмаганига изоҳ берди

Ёдгор Саъдиев «Шайтанат»нинг якуний қисми нега намойиш этилмаганига изоҳ берди

@buxoro_bozor

«Шайтанат» сериалининг якуний 21-қисми «Зўр ТВ» телеканалида намойиш этилмади. Телеканалнинг 15 апрелга мўлжалланган теледастурлари рўйхатидан «Шайтанат» сериали ҳам жой олганди. Бироқ соат 20:00дан бошлаб томошабинлар учун бошқа сериал намойиши бошланди.

@buxoro_bozor

Бу эса турли миш-мишларга сабаб бўлди. Kun.uz мухбири бунга изоҳ олиш учун сериал режиссёри ва бош рол ижрочиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан боғланди.

«Биз фильм намойиши бошланишидан аввал ўтказилган махсус телепремьерада «Шайтанат» 21-қисм билан тугайди деб айтгандик, аммо ҳар хил миш-мишлар пайдо бўлди. Эмишки, «Шайтанат»нинг 22, 23 ва 24-қисмлари ҳам бор экан. Бундай гап тарқатаётганлар билиб қўйишсин, «Шайтанат» 21-қисмда тугайди.

Экранларга чиқмаган янги 21-қисм ҳақида гапирадиган бўлсам, уни катта экранда намойиш этишни мақсад қилганмиз. Ҳозир мамлакатда карантин, шу сабаб намойишни кейинроқ ўтказамиз. Ахир бу янги фильм, унинг намойишини бошқа фильмлар қатори барча актёрлар иштирокида махсус премьерада ўтказамиз», деди Ёдгор Саъдиев.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик томонидан ўтган асрнинг 90-йилларида ёзилиши бошланган «Шайтанат» асари жами бешта китобдан иборат бўлиб, миллионлаб нусхада чоп этилган.

Асарда бош рол - Асадбекни Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ижро этган. Сериал воқеалари ўтган асрнинг 80-йилларида бўлиб ўтади ва ундаги қаҳрамонларнинг барчаси тўқима образ экани айтилган.

90-йиллар охирида Ёдгор Саъдиев раҳбарлигидаги «Қалқон» студияси томонидан ишланган «Шайтанат» сериали 20-серияда тўхтаб қолган ва сериал 20 йил мобайнида телевидениега қайтарилмаган.

Сериалнинг 21-қисми узоқ йиллар аввал суратга олинган, аммо шу вақтгача ҳеч қаерда намойиш этилмаган.


Report Page