“ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙИЛИ”ДА БИЗ АДВОКАТЛАР ТАЙЁРМИЗМИ?
Бугун, 5 апрель куни Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Қаюмов бошчилигида, вилоятда фаолият юритаётган адвокатлик тузилмаларининг раҳбарлари иштирокида давра суҳбати олиб борилди.
Суҳбатда бугунги кунда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар даврида, Президентимиз томонидан жорий йилнинг бошида қабул қилинган қарорлар, давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизоми бўйича ягона электрон тизими жорий этилиши, қабул қилинган янги қонунлар, қарорлар ижроси ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича адвокатлар ўртасида давра суҳбати ўтказиб, ҳар бир тузилма раҳбарларига, аввал ҳам хабар берганимиздек, 2021 йилнинг иш режаси ва "Медиа режа" лойиҳасидаги адвокатура соҳасига оид белгиланган бўлимлари бўйича материаллар, таклифлар, ОАВлари, маҳаллий ТВларга чиқишлар уюштириш, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155 сон Фармонини кенг ёритиш юзасидан жойларда ҳуқуқий тарғиботлар, маҳаллаларда фуқаролар ўртасида бепул ҳуқуқий ёрдам беришга қаратилган тадбирлар ўтказилиши таъкидланди.
Айниқса, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш йўлида ёшлар ўртасида, мактабларда, Олий ва ўрта махсус таълим билим юртларида ёшларни онгига сингдириб бориш, давра суҳбатлари ташкиллаштириш лозим эканлиги борасида тузилма раҳбарларига топшириқлар берди.
Давра суҳбати чоғида иштирок этган адвокатлар томонидан фикр, мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.