ЁШЛАРНИ АҚЛАН ЕТУК, ЖИСМОНАН СОҒЛОМ БЎЛИШЛАРИ ЙЎЛИДА

ЁШЛАРНИ АҚЛАН ЕТУК, ЖИСМОНАН СОҒЛОМ БЎЛИШЛАРИ ЙЎЛИДА

@davrovozigazeta
Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг таьлим-тарбия олишлари, истеъдодини рўёбга чиқариш, саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бу йил ҳам карантин бўлишига қарамай, бизнинг 20-умумий ўрта таълим мактабимизда ўқувчиларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилди.


Дастлаб, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини намунали ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, вақтларини мароқли ўтказиш, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнини узлуксиз олиб бориш, шунингдек, соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш вазифалари белгилаб олинди.

Мактаб педагоглари режа асосида кунлик дастур режасида ўтказиладиган  машғулотлар, ўйинлар ва тўгараклар ўтиб бордилар. Бу ўқувчиларни таълимдан узоқлашмаслик ва уларнинг оналари билан мулоқотда бўлишга асос бўлди. Бунда ўқувчиларнинг кўп вақтини тоза ҳавода ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган холда, турли хил кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.


Ўқувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш учун энг яхшиси спорт ҳисобланади. Ёзги соғломлаштириш машғулотларида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида, турли хил спорт мусобақалари ташкил этилди. Педагогларнинг асосий вазифалари ўқувчиларнинг мароқли ҳордиққа, ижодий фаолиятга, ҳаракатга бўлган эҳтиёжини қондиришдир. Бир сўз билан айтганда, ёзги соғломлаштириш машғулотларини ташкил этиш келажагимиз ёшларини ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига замин яратади.

Х.Мамажонова,

20-умумий ўрта таълим мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

Report Page