ЁШЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

ЁШЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


Паркент туманидаги 29-сонли Болалар мусиқа ва саънат мактабида Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедов бошчилигида туман прокурори Дилшод Исмоилов ташаббуси билан Ёшлар ойлиги доирасида прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилди. 

Унда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, тумандаги секторлар раҳбарлари, тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этди. Шунингдек, учрашув давомида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Паркент туманида ёшлар, хотин-қизларни касб-ҳунар, тадбиркорликка ўқитиш ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, шу орқали улар бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилган. 

Тадбир давомида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамкорликда “Ёшлар дафтари”да турган, ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга туман ҳокими Ш.Шоахмедов, туман прокурори Д.Исмоиловлар томонидан сертификатлар топширилди.

 

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page