ЁШЛАРДА ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?

ЁШЛАРДА ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?

@Oilavazirligi

Telegram | Facebook | Instagram | Веб сайт


Бугунги кунда оммавий коммуникация соҳаси, жумладан Интернет шиддат билан ривожланиб ҳар бир оилага кириб бормоқда. Шу жиҳатдан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича илмий ва амалий тадқиқотларни ривожлантиришни талаб этилади.

Ҳозирда ёшларда интернетдан фойдаланиш маданияти ва кўникмалари қай даражада?

Тадқиқот натижалари таълим жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини қўллашниши ва айниқса масофавий таълимнинг ижобий томонларини кўрсатди.

Аммо шу билан бир қаторда, сўровномада қатнашган 2000 дан ортиқ экспертларни интернет орқали ўсмир ёшларнинг онгини атайин чалғитувчи ахборотлар тарқатилиши ҳам хавотирга солмоқда.

Фарзандларимизнинг аксарияти интернетда тарқалаётган ахборотларга буткул ишониб, миллий маданият анъаналарига мос бўлмаган хатти-ҳаракатларга тақлид қилмоқда ва худбин ҳаёт кечиришга ўтмоқдалар (ўқув таълим муассасаларидаги салбий ҳодисалар, суицидлар, коррупциоген ҳолатларнинг кўпайиши, ўзбек миллий либосларни менсимаслик, ҳуқуқбузарлик ва бошқалар).

Ушбу хулоса “Болаларни уларнинг соғлиғи ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” мавзусидаги тадқиқот натижаларидан маълум бўлди.

Тадқиқотда иштирок этган экспертларнинг фикрича, болаларни ва айниқса ўсмир ёшларни Интернет ва мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларига ўргатиш, уларни интернет тармоқларида тарқатилаётган бузғунчи хабар ва фирибгарликлардан огоҳ этиш, хусусан ижтимоий тармоқларда болалар руҳиятига ўта зарарли таъсир этувчи кибербуллинг (виртуал маконда болаларга шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва буллицид (руҳий таъсир кўрсатиш орқали ўз жонига қасд этиш) каби услубларнинг ортида қандай мақсад яшириниб ётганини кўрсатиш масаласига соҳа мутахассислари алоҳида эътибор қаратиши муҳимдир.

Ижтимоий сўровномада қатнашган респондентларнинг фикрича, ахборот орқали таъсир кўрсатиш одамлар, айниқса ёшлар онгини бошқаришнинг асосий воситасига айланган. Шу боисдан мактабларни интернет тармоғига улашда, жумладан, жамоат жойларида бепул wi-fi ҳудудларни ташкил этишда “зарарсизлантирилган” Интернет тармоқларини яратиш ва ахборотни “фильтрлаш” энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Жумладан, мактаблардаги компьютерларда болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш дастурий-аппарат ва техника воситаларини жорий этишни таклиф этмоқдалар. Шунингдек, респондентлар Kundalik рақамли платформанинг ниҳоятда фойдали экани, мактабларда 3-синфдан бошлаб болаларга интернет хавфсизлиги асосларини ўргатиш зарурлигини таъкидлардилар.

Масалан, “Тасвирий санъат” фани доирасида онлайн тарздаги ТВ-дарслардан фойдалан ҳолда интернетдан фойдаланиш маданиятига оид сабоқлар бериб бориш, жумладан республика мактабларида медиа хавфсизлик онлайн (масофавий) дарсларини ташкил этиш, “Ижтимоий тармоқда болалар хавфсизлиги”, “Интернет қурбони бўлиб қолманг!”, “Интернет – илм манбаи каби мавзуларда машғулотлар, баҳс-мунозаралар ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти

Report Page