ЁШЛАР ЖАМИЯТНИНГ ЭРТАНГИ КЕЛАЖАГИ

ЁШЛАР ЖАМИЯТНИНГ ЭРТАНГИ КЕЛАЖАГИ


Президентлик сайловида фаол иштирок этайлик.

 Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти Республика маънаввият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси хамкорлигида “Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги” сайлов олди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда 30 ошиқ ёшлар дафатари рўйхатида турувчи ёшлар иштирок этди.Тадбир савол-жавоблар тарзида ўтди.

 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 89-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. 91-моддада қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Сайлов қонуни билан белгиланади ва унга мувофиқ ўтказилади.

 Мамлакат Президенти сайловларида Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган фуқароси иштирок эта олади.

Мамлакатимизнинг кейинги тақдири ўз қўлимизда. 24 октябрда муносиб номзод учун овоз берайлик.

 Ш.Раджапов Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари                            

@Nurafshonpressa


Report Page