ЁШЛАР ТАҚДИРИГА КИМ ЖАВОБГАР?

ЁШЛАР ТАҚДИРИГА КИМ ЖАВОБГАР?

«НУРАФШОН ЗИЁСИ»

Ёшлар тақдири учун, албатта, барча бирдай масъул – бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она. Бежиз ҳар бир маҳаллага ёшлар етакчилари бириктирилмаган. Уларнинг муаммолари ва таклифларини тинглаш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш вазифалари белгиланган.

“НУРАФШОН ЗИЁСИ” канали ва “МАШЪАЛ” ижтимоий-сиёсий газетаси бугун Нурафшон шаҳри ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Отабек Ғанибеков ҳамроҳлигида ёшлар билан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда давлат кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига бирма-бир бириктирилди. Улар ўз ҳимоясидаги ўғил-қизларнинг касб-ҳунар ўрганишига, кредит, субсидия ва кафиллик олиш орқали бандлигига кўмаклашяпти. Жумладан, Отабек Ғанибеков ҳам.

Диққатимизни тортган ҳолат, қайси ёшнинг хонадонига боришимиздан қатъи назар сектор раҳбари ҳар бир ёшга ўз укасидек муомала қилгани. Самимий суҳбатлардан билсак бўладики, Отабек Ғанибеков доимий равишда улар билан алоқада бўлиб, ўз назоратига олиб келган. Улар бегона эмас. Ўртада бегона йўқ.

Отабек Ғанибеков билан ҳамроҳлигимиз кўпга чўзилмади. Лекин таассуротларимиз кўп бўлди. 3-сектордаги, Отабек акага бириктирилган ёшларнинг келажагига, уларнинг тақдирига, аввало, мана шу мамлакат, қолаверса, Отабек Ғанибеков жавобгарликни ўз зиммасига олган! Демак, ёшларнинг эртаси нурафшондир!

Report Page