ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ






 Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг 27 декабрида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашуви, қолаверса, 2020 йилнинг 3 январь куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати”да ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш, иқтидорини намойиш этиш, таълим олиш ва таълимдан сўнгги босқичда касб-ҳунар эгаллаши борасида амалий кўмак бериш мавзуси олға сурилди. Бундан ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари учун тегишли хулоса қабул қилдилар. Жумладан, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Машъалбек Таджибаев Андижон шаҳридаги 11-мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказди. Тадбирлар давомида ёшларнинг таълим олишлари учун шароит яратиш, келажакда ўзлари танлаган касби учун ҳозирдан тайёргарлик кўриш, дарслардан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги масалалар бўйича мулоқотда бўлди.





Ёшлар билан учрашувда ўқувчиларни Олий таълим муассасалари йўналишларига қизиқишларига кўра фан репетиторларини ташкил этиш, спорт-соғломлаштириш йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил қилиш, ҳамда китобхонликка қизиқтириш учун 2020 йилда мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Учрашув сўнгида Бошқарма бошлиғи энг фаол ўқувчиларга спорт билан бепул шуғулланишлар учун махсус сертификат ҳамда мактаб кутубхонасига китоблар жамламасини топширди.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизмати.



Report Page